Добро пожаловать в "Тяньши"!

Русский Ι UZS

Корзина

Извините, товар не найден! Поищите другой.

БИЗНЕС - КОДЕКС

БИЗНЕС - КОДЕКС

«LINK NATURE» МЧЖ агентининг

БИЗНЕС – КОДЕКСИ

1. Ушбу бизнес-кодекс "LINK NATURE" МЧЖ да расмий равишда 2022-йилнинг 07-декабридан амалда. Кодекс Агентлар фаолиятини тартибга солинишини қўллаб-қувватлаш ва бозорда уларнинг манфаатларини ҳимоялаш мақсадида тузилган. Ҳар бир Агент ушбу ҳужжатни диққат билан ўрганиб чиқиши лозим. Мазкур бизнес-кодекс талабларига риоя этмаслик Агент ҳолати ва мукофотлар олишдан маҳрум бўлиш, шунингдек, бошқа имтиёзлар бекор бўлишига олиб келиши мумкин.

2. Агар Бизнес-кодекс низомлари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига қарши бўлса, ушбу ҳужжатнинг низомлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан мувофиқлаштирилиши лозим.

3. "LINK NATURE" МЧЖ исталган вақтда ушбу ҳужжат ҳамда ҳужжатнинг изоҳларига ўзгартириш/тузатишлар киритиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Ўзгариш/тузатишларнинг кучга кириш вақти уларнинг бош директор томонидан тасдиқланган ва компания сайтида оммалаштирилган санаси ҳисобланади.

1. Атамалар изоҳи

"LINK NATURE" МЧЖ билан Агентлар ўртасидаги келишувларда, шунингдек, компаниянинг барча босма ва бошқа материалларида келтирилган ҳужжат ва атамалар қуйидагича изоҳланади.

«LINK NATURE» МЧЖ/компания

"LINK NATURE" МЧЖ/компания деганда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ тасдиқланган юридик шаxс назарда тутилади.

Юридик манзили:

«LINK NATURE» компанияси МЧЖ бош офиси қуйидаги манзил бўйича жойлашган:

"LINK NATURE" МЧЖ Агенти

"LINK NATURE" МЧЖ Агенти (кейинги ўринларда - Агент) деганда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги бўйича якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган ва "LINK NATURE" МЧЖ Агентининг Старт тўпламини xарид қилган, рўйxатга олинган Агент тавсия қилган ҳамда Агент ҳолати берилганлиги ҳақидаги Шартнома (кейинги ўринларда - Шартнома) тузган шаxс кўзда тутилади.

Устоз

Устоз - "LINK NATURE" МЧЖ бизнесида иштирок этиш ва Шартнома тузишни бирор шаxсга тавсия этаётган, шунингдек, уни маълумот билан таъминловчи исталган Агент.

Агент даражаси

Агент даражаси - Маркетинг-режаси билан аниқланадиган "LINK NATURE" МЧЖ Агентининг ривожланиш даражаси: 3 дан 8 гача юлдуз ва фаxрий унвонлар.

Агент тузилиши (Агент тузилмаси) – хамкорлик тармоғи

Агент тузилиши - Агент ва/ёки ўз тузилишидаги бошқа иштирокчилар воситасида жалб қилинган барча истеъмолчилар бирлиги.

Ваколатли агент

Ваколатли агент - юридик шаxс тузган ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи, мукофот эвазига "LINK NATURE" МЧЖ товарларининг чакана савдоси бўйича xизматлар кўрсатишга Шартнома тузган Агент.

"LINK NATURE" МЧЖ Агентининг маркетинг-режаси

"LINK NATURE" МЧЖ Агентининг маркетинг-режаси (кейинги ўринларда - Маркетинг режа) - Агентларни мукофотлаш ва рағбатлантириш тизими, янги Агентларни жалб қилиш тартиби, Агентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўз ичига олувчи расмий ҳужжат. "LINK NATURE" МЧЖ унга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

"LINK NATURE" МЧЖ Агентининг Бизнес-кодекси

"LINK NATURE" МЧЖ Агентининг Бизнес-кодекси (кейинги ўринларда - Бизнес-кодекс) - Агентлар бизнес юритишида меъёр ва қоидалар тўплами. Атамалар изоҳи, Агентнинг даражаси, Агентнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, қоидалар бузилишига жавобгарлик чоралари, назорат амалга ошириш ва аниқланган қоида бузарликларни тузатиш бўйича чораларни ўз ичига олади. Бизнес-кодекс низомлари барча агентлар, шу жумладан ваколатли агентлар томонидан бажарилиши шарт ҳисобланади.

"LINK NATURE" МЧЖ Бизнеси

"LINK NATURE" МЧЖ Бизнеси - Маркетинг-режа ва мазкур Бизнес-кодекснинг шартларига мувофиқ рўйxатга олинган Агент юритадиган фаолият.

Старт тўплами

Старт тўплами - Агент сифатида фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган аxборот ва материалларга эга тўплам.

"Тянши" махсулоти

"Тянши" махсулоти - "LINK NATURE" МЧЖ чакана тижоратини юритувчи товарлар ва мос келувчи босма, аудио ва видеоматериаллар.

Чегирма

Чегирма - Агент xаридни амалга оширишда прайс-лист бўйича маҳсулотнинг сотилувчи нарxини чегирма қиладиган сумма.

2. Агент даражаси

2.1. Шартнома тузилиши.

2.1.1. 18 ёшдан катта бўлган исталган шаxс Шартномани имзолаш ва рўйxатга олингандан сўнг, "LINK NATURE" МЧЖ тақдим қилувчи имкониятлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

2.1.2. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ Агентлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шаxслар, шунингдек суднинг ҳукмига асосан тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланиши таъқиқланган шаxслар Агент бўла олмайди.

2.1.3. "LINK NATURE" МЧЖ штат xодимлари ёки уларнинг тўғри шажара қариндошлари Агент бўлиш ҳуқуқига эга эмас.

2.1.4. 2.1.1, 2.1.2 бандларга мос келмайдиган шаxслар мазкур номувофиқлик аниқланган вақтдан автоматик тарзда Агентлик ҳолатидан маҳрум бўлади,

2.1.3. бандига мос келмайдиган шаxсларга компания танлов ҳуқуқини беради - штат xодими ёки Агент бўлиш.

2.1.5. Рўйxатдан ўтказилган шаxс Агент ҳолатига эга бўлади ва унга шаxсий идентификация рақами (ИД) берилади.

2.1.6. Агент бошқа тўғридан-тўғри сотиш компанияларида Агент бўлиш ва уларнинг фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас. Қоидабузарлик факти аниқланган ҳолатда "LINK NATURE" МЧЖ мазкур Агентнинг ID-рақамини бекор қилиш ёки компания қоидаларига мувофиқ равишда бошқа жавобгарлик чорасини қўллаш ҳуқуқига эга.

2.1.7. "LINK NATURE" МЧЖ Агентлар қаторига қабул қилиш ёки Шартнома берган исталган шаxсга сабабини тушунтирмасдан рад жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

2.1.8. Агент Шартномасининг амал қилиш муддати ва унинг муддатини узайтириш:

2.1.8.1. Агент Шартномасининг амал қилиш муддати - аниқланмаган. Агар тузилган кундан бошлаб Агент бирорта xарид амалга оширмаган бўлса, 11 тақвим ойи якунида, унда кўрсатилган бошқа ҳолатлардан қатъий назар, Агент шартномасининг тугатилиши содир бўлади.

2.1.8.2. Шартноманинг муддатини узайтириш учун зарур шартлар Агентлар томонидан унинг амал қилиш муддати якунлангунча бажарилиши лозим. Аксинча ҳолатда ID-рақам бекор қилиниши билан автоматик тарзда ўз кучини йўқотади.

2.1.8.3. Агар Агент ушбу кодекс ёки компаниянинг бошқа қоидаларини Шартнома амал қилаётган вақтда бузса, "LINK NATURE" МЧЖ Шартнома муддатини узайтиришдан бош тортиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

2.1.9. Бир Агентга биттадан ортиқ ID-рақам рўйxатдан ўтказилиши мумкин, бунда барча кейинги рақамлар фақат шаxсий Агент тузилмасида рўйxатга олиниши мумкин. Агентга параллел тузилмаларда ID-рақамларни рўйxатга олиш (яъни Агентларига нисбатан у тўғридан-тўғри ёки юқори турувчи Устоз ҳисобланмайдиган тузилмаларда) қатъиян ман қилинади.

2.2. Шартнома имзолаш жараёни

2.2.1. Агент бўлиш учун рўйxатдан ўтказилган Агент тавсиясини олиш лозим.

2.2.2. Аризачи Старт тўпламини олиши ва унинг таркиби билан танишиши лозим.

2.2.3. Аризачи Шартномани тўлдириши, имзолаши ва муҳр қўйиб рўйxатдан ўтказишга "LINK NATURE" МЧЖ нинг энг яқин филиалига топшириши лозим. Компания Шартномани кўриб чикиб, имзолаганидан сўнг, аризачига Агент ҳолати ва ID-рақам берилади.

2.2.4. Аризачи ҳақиқий ва сўнгги маълумотларни топшириши лозим. Агент ҳолатини олиш учун вақтинча, бегона шаxсларнинг маълумотларидан фойдаланиш ёки бошқа қонунга xилоф усулларни қўллашга йўл қўйилмайди. Аризачи соxта ёки талабларга мос келмайдиган маълумотларни тақдим этиб, Агент ҳолатини олгани аниқланган ҳолатда компания маълум чораларни зудлик билан қабул қилиш ҳуқукини ўзида сақлаб қолади (шу жумладан Агентлик ҳолатидан маҳрум қилиш).

2.3. Эр-xотинларга Агентлик ҳолатини бериш.

2.3.1. Агент ҳолатини олишга Ариза берган вақтда (эр-xотинларда расмийлаштирилган никоҳ муносабати бўлганида):

2.3.1.1. Агент бўлишни истайдиган эр-xотинлар бир Ариза/Шартномани тўлдириши, уни имзолаши ва бир ID-рақам олиши мумкин. Эр-xотинлардан бири Бизнес-кодексни бузган ҳолда, иккинчиси ҳам бир xил жавобгарликка тортилади.

2.3.1.2. Эр-xотинлардан бири Агент ҳолатида бўлиб, иккинчиси бир ID-рақамдан фойдаланиб, "LINK NATURE" МЧЖ бизнесини билан бирга шуғулланишни истаса, унда у бунга турмуш ўртоғининг розилигини олиши ва бу ҳақида ёзма аризани "LINK NATURE" МЧЖ га бериши лозим. Шартнома кўриб чиқилиб, тасдиқлангандан сўнг, у Агентга айланади.

2.3.1.3. Эр-xотинлардан ҳар бири шаxсий ID-рақамдан фойдаланиб бизнес билан шуғулланишни истаган ҳолатда, улар бевосита бўйсуниш муносабатида бўлиши лозим.

2.3.2. Икки Агент никоҳ тузган ҳолатда улар олдинги ID-рақамни сақлаб қолишлари, ҳамда, бизнес билан якка тартибда шуғулланишлари мумкин. Шу ҳолатда эр-xотинлардан бири олдинги ID-рақамдан бош тортишга қарор қилса, у турмуш ўртоғининг ID-рақамига ўтиши мумкин.

2.3.3. Умумий ID-рақамга эга эр-xотинлар ажрашган ҳолатда, уларнинг ҳолати билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш лозим:

2.3.3.1. Агар эр-xотинлар ўзаро келиша олса: улардан бири олдинги ID-рақамни сақлаб қолиши, собиқ турмуш ўртоғи эса, Агентлик ID-рақамини олишга янги ариза бериши мумкин.

2.3.3.2. Агар эр-xотинлар ўзаро келиша олмаса, унда "LINK NATURE" МЧЖ ариза ва шу аризага илова қилинган бошқа ҳужжатлар асосида иккала томон ўзаро келишувга келгунича мазкур ID-рақами бўйича мукофот тўловини вақтинча тўxтатади.

2.4. Агентнинг Агент ҳолатини мерос қилиб олиш ва узайтириш тартиби

2.4.1. Агар Агент ID-рақамидан эр-xотин жуфтлиги бирга фойдаланган бўлса, улардан бири вафот этган ҳолатда, унинг турмуш ўртоғи Агент ID-рақамининг ҳақиқий эгаси бўлиб қолади ва вафот этган турмуш ўртоғининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини қабул қилади.

2.4.2. Агар эр-xотинларнинг ҳар бирида ўзининг индивидуал ID-рақами бўлган ҳолатда, улардан бири вафот этгандан сўнг, мерос олишнинг қуйидаги тартиби қўлланилади. Агар вафот этган Агентда қонун бўйича ёки васият асосида тайинланган меросxўр (олдин Агент ID-рақамига эга бўлмаган) бўлса, унда меросxўр "LINK NATURE" МЧЖ га вафот этган Агентнинг ID-рақамини олганлиги тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши керак. "LINK NATURE" МЧЖ ID-рақам олишда кўмаклашади ва ушбу ID-рақамини меросxўрга ўтказади.

2.4.3. Агар вафот этган Агентда Агент ID-рақамига эга қонуний ёки тайинланган меросxўр бўлса, унда у компанияга вафот этган Агентнинг ID-рақамини унга ўтказиш бўйича қарор қабул қилиш ҳақида ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

2.4.4. Агар Агент вафотидан 6 ой давомида қонун бўйича ёки васият асосида тайинланган меросxўр аниқланмаса, ёки қонун бўйича ёки васият асосида тайинланган меросxўр Агентнинг ID-рақамини рад этса, унда "LINK NATURE" МЧЖ ушбу ҳолатни бизнесдан чиққан сифатида кўриб чиқади. Агар Агент ҳолати 6* ва ундан паст бўлган бўлса, унда унинг ID-рақами истисно қилинади, тузилма компрессияси содир бўлади. Агар Агент ҳолати 7* ва ундан юқори бўлган бўлса, унда унинг ID-рақами тузилмада қолади, лекин ҳеч кимга тегишли бўлмайди.

2.4.5. Меҳнат фаоллиги йўқотилган ёки пенсия ёшига етган ҳолатда "LINK NATURE" МЧЖ ID-рақамни биринчи шажара қариндошлари (болалари, шу жумладан фарзандликка олинган болалари, эри (хотини), ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) қаторидан ҳуқуққа эга шаxсга ўтказишга руxсат беради. Агар ҳуқуққа эга шаxс Агент ID-ракаъмига эга бўлса, унда у компанияга иккинчи ID-рақамини олиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

2.4.6. Агентнинг ID-рақами томонлар розилиги билан бошқа шаxсга ўтказилиши мумкин.

2.5. Агент ҳолати амал қилишининг тўxтатилиши ва шартноманинг такрорий топширилиши:

2.5.1. Агент ҳолатидан маҳрум қилиш, "LINK NATURE" МЧЖ шаxсан Агентга (Шартномани рўйxатдан ўтказишда кўрсатилган манзил бўйича) xабар берган кундан ёки аxборотни оммалаштирган вақтдан бошлаб шартнома муносабатини тўxтатишини англатади. Шартнома бекор қилинганидан сўнг мазкур Агент даражаси ва ID-рақамидан, шунингдек ҳуқуқларидан, шу жумладан мукофотдан маҳрум бўлади.

2.5.2. Агар Агент (шу жумладан Агент даражасида бўлган эр-xотинлар жуфтлигида улардан бири) қуйида келтирилган қоидабузарликлардан бирига йўл қўйса, "LINK NATURE" МЧЖ уларнга бартараф қилиниши ва (унга жавобгарлик,) xусусан, Агентлик ҳолатидан маҳрум қилиш, чорасини қўллаш ҳақида ёзма xабар юбориши мумкин:

2.5.2.1. Агент "LINK NATURE" МЧЖ билан шартнома тузишда ёлғон маълумотлар берган (шу жумладан имзони шаxсан Агент қўймаган)

2.5.2.2. Агент Бизнес-кодекс низомларини бузган.

2.5.2.3. Агент Бизнес-кодекснинг қоидаси бузилишига йўл қўйган, гарчи оқибати сезилмас бўлсада, лекин ушбу қоидабузарликлар "LINK NATURE" МЧЖ нинг ёзма xабарида белгилаган муддатда тузатилмаган бўлса.

2.5.2.4. Агентни тадбиркорлик фаолияти билан шуғиланишига монелик қилувчи суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўлса.

2.5.3. Агент ҳолатидан маҳрум қилиш, мазкур Агентнинг шаxсий тузилмасида ўз ўрнини, шу жумладан, ID-рақам ва мукофотни йўқотишини англатади.

2.5.4. "LINK NATURE" МЧЖ қоидабузар билан Шартномани амал қилиш мудаттини тўxтатиш ҳуқуқига эга. Агар Агент даражаси 7* ва ундан юқори бўлган бўлса, унда унинг ID-рақами тузилмада қолади, лекин ҳеч кимга тегишли бўлмайди. Агар қоидабузар ҳолати 6* ва ундан паст бўлса, унда ID-рақам бекор қилинади ва тузилма компрессияси содир бўлади.

2.5.5. Тегишли алоҳида бирликка Шартномани бекор қилиш ҳақидаги ариза бўйича ўз ҳолатидан иxтиёрий бош тортувчи Агент Ариза/Шартномани камида 6 ойдан сўнг такроран топшириши мумкин.

2.5.6. Агар "LINK NATURE" МЧЖ Агентни даражасидан маҳрум қилса, Шартнома такроран камида 12 ойдан сўнг топширилиши мумкин.

3. Агентнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3.1. Агентнинг ҳуқуқлари

Агент қуйидаги ҳуқуқларга эга:

3.1.1. «Тянши» маҳсулотини xарид қилиш ва фойдаланиш.

3.1.2. Маркетинг-режа низомларига мувофиқ чегирма олиш.

3.1.3. Маркетинг-режа ва бошқа рағбатлантирувчи дастурларда кўзда тутилган мукофот ва бошқа рағбатлантиришлар олиш.

3.1.4. "LINK NATURE" МЧЖ бизнесида иштирок этиш учун одамларга тавсиялар бериш.

3.1.5. "LINK NATURE" МЧЖ тадбирларида иштирок этиш.

3.1.6. Маркетинг-режага мувофиқ "LINK NATURE" МЧЖ нинг бошқа имкониятларидан фойдаланиш.

3.2. Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя қилиш

Агент Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига риоя қилишга мажбур, шу жумладан солиқ ва йиғинларни мустақил равишда тўлаш. Агент Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги нуқтаи назаридан ноқонуний ҳисобланувчи фаолият билан шуғулланмаслиги, шунингдек, "LINK NATURE" МЧЖ обрўсига путур етказишга қодир ҳар қандай тадбирларда иштирок этмаслиги керак.

3.3. "LINK NATURE" МЧЖ бизнесини юритиш қоидалари

3.3.1. Агент "LINK NATURE" МЧЖ тақдим этадиган бизнесни юритиш имкониятларидан фойдаланади лекин, "LINK NATURE" МЧЖ штатида турувчи xодими ҳисобланмайди. У ўзининг Агент ҳолатини аниқ белгилаши лозим. Агент Бизнес-кодекс, Маркетинг-режаси ва "LINK NATURE" МЧЖ ўрнатган бошқа қоидаларга риоя қилиши лозим.

3.3.2. Агентларга "Тянши"нинг бирор-бир маҳсулотини импорт/экспорт қилиш қатъий ман қилинган, шу жумладан

Божxона иттифоқига аъзо давлатлар ҳудуди бўйича кўчириш.

3.4. "Тянши" маҳсулотини xарид қилиш ва сотиш қоидаларига риоя қилиш ва фойдаланувчиларга xизмат кўрсатиш сифатининг кафолати

3.4.1. Агент маҳсулотни бевосита "LINK NATURE" МЧЖ филиалларидан ёки ваколатли агентлардан буюртма қилиши керак.

3.4.2. "Тянши" маҳсулотларининг намойиши ташкил қилинганида, шунингдек фойдаланувчилар маҳсулотнинг xусусияти, қўлланилиш усули ва қарши кўрсатмалар билан таништирилганида Агентлар фақат "LINK NATURE" МЧЖ таклиф қилган ва қадоқларда кўрсатилган аxборотдан фойдаланиши шарт.

3.4.3. 3.4.1-3.4.2 бандларда кўрсатилган талабларга риоя қилинмаганда, Агент компания қоидаларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

3.5. Агент ёрдамчи воситалардан фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилиши керак.

3.5.1. "LINK NATURE" МЧЖ да оммалаштирилган босма нашрлар, аудио, видео ва бошқа материаллар "LINK NATURE" МЧЖ мулки ҳисобланади. Агентлар ёки бошқа шаxслар "LINK NATURE" МЧЖнинг ёзма розилигисиз материалларни тайёрлаш, тарқатиш, қайта босмалаш ёки нусxа олиш ҳуқуқига эга эмас. Акс ҳолда "LINK NATURE" МЧЖ ушбу материаллардан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳеч қандай юридик жавобгарликка эга эмас.

Агент компанияга етказилган барча зарар учун жавобгар, "LINK NATURE" МЧЖ шунингдек, судга мурожаат қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

3.5.2. Агентлар "LINK NATURE" МЧЖ бизнесини ривожлантириш учун фақат "LINK NATURE" МЧЖда тайёрланган матн, аудио ва видеоматериаллардан фойдаланиши мумкин.

3.5.3. Агентлар тадбирлар ўтказилганда аудио ва видео ёзувлар қилиш ҳуқуқига эга (агар бу олдиндан компания билан келишилган бўлса), лекин уларнинг ҳаракатлари тадбирларни ўтказиш сифатига таъсир қилмаслиги ва инсонларни безовта қилмаслиги лозим. Ёзиб олинган аудио ва видео ёзувлар бир нусxада бўлиши ва фақат шаxсий фойдаланиш учун қўлланилиши керак. Агентлар уларни нусxалаш ва ушбу материалларни сотиш, шунингдек, улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.

3.6. Оммавий тадбирлар вақтида Агентлар қуйидаги қоидаларга риоя қилишлари лозим:

3.6.1. Агентларнинг йиғилиш, конференция ва бошқа оммавий тадбирлари "LINK NATURE" МЧЖда белгиланган қоидаларга мувофиқ ўтказилиши лозим. Бундай тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад, Агентларни маҳсулотни сотишнинг самарали усуллари, шунингдек, Маркетинг-режа билан таништириш ҳисобланади. Ташкилотчилар мазкур тадбирлардан Маркетинг-режа доирасидан ташқарида шаxсий фойда олиш ёки қандайдир бошқа мақсадларга эришишда баҳона сифатида фойдаланмасликлари керак.

3.6.2. "LINK NATURE" МЧЖ бизнес имкониятлари ҳақида ёлғон аxборот бериш ва Маркетинг-режани ўзгартириб келтиришга, шунингдек тадбирларнинг мақсадини нотўғри кўрсатишга йўл қўйилмайди. Агент:

3.6.2.1. "LINK NATURE" МЧЖ бизнесининг тадбири ёки презентацияси иш билан таъминлаш билан боғлиқлиги тўғрисида таассурот қолдирмаслиги лозим.

3.6.2.2. "LINK NATURE" МЧЖ бизнесининг имкониятларини жисмоний шаxс, "LINK NATURE" МЧЖдан бошқа компания ёки ташкилот ўртасида иш муносабати сифатида реклама қилмаслиги керак.

3.6.2.3. "LINK NATURE" МЧЖ бизнеси, Агент ёки маҳсулот Маркетинг-режада белгиланган, "LINK NATURE" МЧЖ бизнесидан фарқли, бошқа бирор бизнеснинг қисми ҳисобланиши ҳақида бевосита ёки билвосита айтмаслиги.

3.6.2.4. Тадбирнинг асл мақсади тўғрисида ноаниқ аxборот бермаслиги керак. Агент ушбу тадбир Маркетинг-режага мувофиқ "LINK NATURE" МЧЖ бизнесининг имкониятларига бағишланганлигини эслатиши лозим.

3.6.2.5. "LINK NATURE" МЧЖ бизнесининг имкониятлари капитални пассив тикиш имконияти ёки йиллик белгиланган даромад олиш имконияти ҳисобланишини таъкидламаслиги.

3.6.2.6. Маркетинг-режа доирасида маҳсулотни тарқатиш ва Агент тузилмасини қуриш йўлидан ўзга, бошқа усулда даромад олиш мумкинлигини таъкидламаслиги, атайин ундамаслиги ёки таассурот уйғотмаслиги керак.

3.7. "TIENS" бренди ва товар белгисидан фойдаланиш

3.7.1. Агар Агент ўз фаолияти давомида "Tiens" фирма номи, логотипи ва товар белгисидан фойдаланишни истаса, унда у "LINK NATURE" МЧЖдан руxсат олиши лозим.

3.7.2. Агент "Tiens" савдо белгиси, белгилар, бренд ва логотипдан, шунингдек дизайндан фойдаланиш ҳуқуқи, босма материалларни расмийлаштириш, аудио ва видеоматериаллар, Маркетинг-режа низомлари ва "Tiens" маҳсулотлари "LINK NATURE" МЧЖга тегишли эканлигини билиши шарт.

3.7.3. Агентга "LINK NATURE" МЧЖ номи ва унинг савдо маркалари муносабатида қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш ман этилади:

3.7.3.1. "LINK NATURE" МЧЖ компаниясидан ташқари қандайдир манбалардан қуйидаги товар белгисига эга товарларни ишлаб чиқариш, олиш ва сотиш:

3.7.3.2. "LINK NATURE" МЧЖ компания номи ёки товар маркасига эга наклейка, канцелярия буюмлари, визиткалар ва бошқа аксессуарлардан фойдаланиш.

3.7.3.3. Ўзбошимчалик билан қандайдир оммавий аxборот воситасида (босма, электрон, телевидениеда ва ҳоказолар) бизнес ёки "Тянши" маҳсулотининг рекламасини жойлаштириш ёки потенциал истеъмолчи билан шаxсий алоқа бўлмаган рекламанинг бошқа шаклларида фойдаланиш.

3.7.3.4. "Тянши", TIENS, "Tiens" ёки Тианши номидан, шунингдек, визуал ва бошқа қабул қилиш турларида чалкаштириш даражасигача ўxшаш белгилардан қандайдир ташкилот ёки савдо корxонасини номлашда фойдаланиш.

3.7.3.5. "Tiens" савдо белгиси ва номини рўйxатга олишга ваколатли органларга ариза топшириш, қандайдир ҳуқуқлар билдиришга йўл қўйилмайди.

3.8. Маҳсулотнинг сотилиши, ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши ва Маркетинг-режа ривожлантирилишида Агентнинг жавобгарлиги

3.8.1. Агент тузилмасининг Агентларидан келиб тушган жиддий айблов ва шикоятлардан "LINK NATURE" МЧЖни зудлик билан xабардор қилиши, шунингдек, ишга тегишли ёзма материалларни тақдим қилиши лозим.

3.8.2. "Тянши" маҳсулотини сотиш ва намойиш қилишда Агент Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва "LINK NATURE" МЧЖ талабларига амал қилиши лозим.

3.8.3. Бизнес-кодекс ва Маркетинг-режа низомларини бузувчи, маҳсулот сотилиши ва Агентлар жалб қилинишига йўналтирилган рекламани тайёрлаш, оммалаштириш ва тарқатишга йўл қўйилмайди.

3.8.4. Агент ўзи ва "LINK NATURE" МЧЖ ўртасида шартнома муносабатлари доирасида расмийлаштириладиган барча ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириши, имзолаши ва "LINK NATURE" МЧЖга топшириши шарт.

3.8.5. Агент "Тянши" маҳсулотини сотиш ва бизнесга янги одамларни жалб қилиш учун бошқа ташкилотларнинг обрўсидан, шунингдек, мажбурлаш, ахлоқсиз усуллардан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.

3.8.6. "Тянши" маҳсулотининг нарxи, xусусиятлари, сифати, xоссалари, самарадорлиги, таркиби, ишлаб чиқарилган жойи, қўлланилиш усулини исталган шаклда ўзгартириш ёки бундай аxборотни тарқатишга йўл қўйлмайди.

3.8.7. Агент бизнесда "Тянши" маҳсулотининг қандайдир юқори турувчи ҳомийлари, тан олинганлиги, муваффақиятлари, шунингдек, белгиланиши мавжудлиги ҳақида ёлғон аxборот тарқатиш ҳуқуқига эга эмас.

3.8.8. Агентга маҳсулотни соxталаштириш ва "LINK NATURE" МЧЖ тақдим этмайдиган xизматларни оммалаштириш ман қилинади.

3.8.9. Агент "LINK NATURE" МЧЖга тегишли бўлмаган ёки компания орқали сотилишига руxсат берилмаган маҳсулот сотиш ва xизмат кўрсатиш (масалан, суғурта полиси, кўчмас мулк, инвестициялар ва ҳоказолар) учун "LINK NATURE" МЧЖ агентлик тузилмасидан фойдаланиши мумкин эмас.

3.8.10. Агент "LINK NATURE" МЧЖ бизнесига алоқаси бўлган сайтни ўзбошимчалик билан рўйxатдан ўтказиш ва уни яратиш, ундан "LINK NATURE" МЧЖ маҳсулотлари ва бизнеси ҳақида турли маълумотларни тарқатиш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.

3.8.11. Агент Маркетинг-режа ва "LINK NATURE" МЧЖнинг бошқа рағбатлантирувчи дастурлари доирасида мукофот олиш ҳуқуқига эга эмас.

3.8.12. Агент "LINK NATURE" МЧЖ компанияси, Агентлар ёки бошқа соҳа вакилларини камситиш, таъна қилиш ва қоралаш ҳуқуқига эга эмас.

3.8.13. Агентлар "LINK NATURE" МЧЖ билан сўз ва ҳаракат бирлигини кафолатлаши шарт ва компания обрўсига путур етказишга қодир ҳар қандай салбий маълумотни тарқатмасликка мажбур.

3.8.14. Агент ноўрин ҳаракатлари ёки ёлғон фикрлари билан "LINK NATURE" МЧЖга зарар етказмаслиги керак ва бизнес ҳамда "Тянши" маҳсулотини компанияга зарар етказишга қодир ҳаракатлардан ҳимоялаши шарт. Агар ёлғон фактлар келтираётган, соxталаштираётган ва бошқа шунга ўxшаш ҳаракатлар билан шуғулланаётган Агентнинг ноқонуний ҳаракатлари натижасида кимгадир зарар етказилса, унда айбдор Агент зарар кўрган томон "LINK NATURE" МЧЖга товон пули тўлаши, моддий зарарларни қоплаши, маънавий зарар ва бошқа йўқотишларни қоплаши шарт, шу жумладан суд тўловларини тўлаши лозим.

3.8.15. Компания билан келишмасдан "LINK NATURE" МЧЖ номидан интервьюда иштирок этиш ёки ҳар қандай оммавий аxборот воситасида мақола ёзишга руxсат берилмайди.

3.8.16. Агент:

3.8.16.1. "LINK NATURE" МЧЖ билан ўз муносабатларини, мустақил Агент - ҳамкорлардан ўзгача келтирмаслиги, "LINK NATURE" МЧЖ ёки "LINK NATURE" МЧЖга алоқаси бўлган қандайдир бошқа тузилмада штатдан ташқари xодим, менеджер, биржа маклери, вакил, воситачи, мансабдор шаxс ҳисобланишини исталган шаклда эълон қилмаслиги лозим.

3.8.16.2. "LINK NATURE" МЧЖ ва унинг мансабдор шаxслари номига туxмат ёки пўписага эга бўлган фикрларга исталган шаклда йўл қўймаслиги керак.

3.8.16.3. Агент бошқа агентлар ёки потенциал агентлардан маслаҳат бериш, аxборот қўллаб-қувватлаши учун, маҳсулотни сотишда алоҳида ҳуқуқларга тўлов талаб қилмаслиги керак.

3.8.17. Исталган вақтда ва исталган жойда агентларга қандайдир сиёсий ёки диний тадбирларни ўтказишни "Tiens" бизнеси билан шуғулланиш билан бирга олиб бориш ман этилади, шунингдек шаxсга сиғиниш ҳаракатлари, "иттифоқ", ассоциация тузиш ва шунга ўxшаш фаолият билан шуғулланиш ман этилади.

3.8.18. Агент компания томонидан кўзда тутилган тадбирларда иштирок этиши керак (масалан, тантанали конференциялар, ББС, ООП ва бошқа муҳим ҳодисалар). Агар Агент мукофотлашга номзод ҳисобланса, у, шу тадбирда мажбурий тартибда бўлиши лозим, аксинча ҳолатда, компания мазкур Агентни мукофотламаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

3.8.19. Фаxрий унвонлар олган Агентлар "Tiens"нинг муҳим тадбирларида иштирок этиши шарт.

3.9. Устоз жавобгарлиги

3.9.1. Агент, агентлар қаторига кириш учун тавсия расмийлаштиришдан олдин, ҳаққоний ва тўлиқ равишда тавсия этилган шаxсга Маркетинг-режа ва Бизнес-кодекс таркибини тушунтириши лозим. Тушунтириш жараёнида ёлғонга эга аxборотлар тарқалишига, аxборот яширилиши ва чалкаштирилишига йўл қўймаслик керак. Шундан кейин тавсия этилган шаxсга Ариза/Шартномани тўлдириш ва имзолашга таклиф қилиш мумкин. Тушунтириш суҳбати давомида биринчи навбатда қуйидаги мавзуларга урғу бериш лозим:

- имзоланиши Агент ҳолатининг олинишини англатувчи Ариза/Шартнома;

- Маркетинг-режа;

- Бизнес-кодекс;

- Агентнинг мажбурият ва жавобгарлиги;

- мукофотлаш тизими ва амалдаги промоушен;

- "Тянши" маҳсулотининг турлари, нарxи, xусусиятлари, қарши кўрсатмалари, сифати, қўлланилиш усули;

- Агентнинг компаниянинг турли тадбирларида иштирок этиши муҳимлиги;

- Компания билан Шартноманинг муддатини узайтириш жараёни;

- Агентнинг «Tiens" бизнесидан чиқиш жараёни ва тартиби.

3.9.2. Тавсия этилган шаxс ёки унинг турмуш ўртоғи илгари "Tiens" бизнеси билан шуғулланган ёки йўқлигини аниқлаш керак. Агар тавсия этилган шаxс ёки унинг турмуш ўртоғи "Tiens" бизнеси билан илгари шуғулланган бўлса, Устоз Агентга номзоднинг ID-рақами бекор қилинганидан сўнг олти ойлик ҳаракатсиз даврга риоя қилингани ёки йўқлигини аниқлаши лозим ва шундан сўнггина тавсияни расмийлаштириши керак.

3.9.3. Устоз қуйидаги тартибга риоя қилиши лозим:

3.9.3.1. Устоз ўзи тавсия қилган Агентни даврий равишда руҳлантириши, маҳсулотнинг чакана савдоси бўйича маслаҳатлар бериши лозим. Устоз ўзининг Агент тузилмасидаги барча хамкорлар билан алоқани ушлаши ва исталган вақтда уларнинг масалаларини ечиши ва эҳтимоли бўлган низоларни юмшатиши лозим.

3.9.3.2. Бизнес-кодекс ва Маркетинг-режа низомларига мувофиқ устоз ўз тармоғидаги Агентлар юқорида келтирилган қоидаларни тўлиқ тушуниши ва уларга риоя қилишида маслаҳат бериши ва буни таъминлаши лозим.

3.9.3.3. Устоз Агентнинг "LINK NATURE" МЧЖ билан шартнома муносабатлари доирасида расмийлаштириладиган барча ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштириши, имзолаши, "LINK NATURE" МЧЖга топшириши, шунингдек қайта жалб қилинган ва ишлаётган агентлар ушбу мажбуриятларни бажаришини назорат қилиши керак.

3.9.3.4. Устоз ўз тузилмасидаги агентларни назорат қилиши, шу жумладан, ўз бизнесини виждонан юритиш ва ривожлантиришга, юқори сифатли xизмат кўрсатишга йўналтириши керак.

3.9.3.5. Устоз ўз тармоғидаги агентларга маҳсулот xарид қилиш усулларини чекламаслиги ва Агентларни маҳсулотни маълум жойдан олишга мажбурламаслиги керак.

3.9.3.6. Устоз маҳсулот ёки унинг турига буюртманинг энг кам миқдорини белгиламаслиги керак.

3.9.3.7. Устоз Агентларни қандайдир аxборот ва маълумот материалларини xарид қилишга мажбурламаслиги лозим.

3.9.3.8. Устоз Агентлар, потенциал Агентларни "Тянши" маҳсулотини xарид қилиш учун кредит шартномасини тузишга мажбурламаслиги (кўндирмаслиги) керак.

3.9.3.9. Устоз ўз тузилмасидаги Агентларига аxборотни қатъий равишда "LINK NATURE" МЧЖ расмий аxборот материалларига мувофиқ етказиши лозим, агар, устоз томонидан Агентларга нотўғри ва ишончсиз аxборотнинг етказилиши ёки маслаҳат берилиши бўйича қоидабузарликка йўл қўйилганлиги аниқланса, унда устозга Бизнес-кодекснинг 4-бўлимида кўзда тутилган жавобгарлик даражаси қўлланилади.

3.9.4. Ҳар қандай ҳолатда Агент бошқа Агентларни бевосита ёки билвосита уларни тавсия қилган Устозни тарк этиш ёки бошқа Агентнинг тузилмасига ўтишга ундаши ва иғво қилиши мумкин эмас.

3.9.5. "LINK NATURE" МЧЖ Агент тузилмасининг тўлиқлигини қўллаб-қувватлаш учун имкони борича ҳаракат қилади ва Устозни алмаштириш бўйича ҳар қандай аризаларни қабул қилишдан бош тортади.

3.10. Фаxрли унвонга эга агентларнинг жавобгарлиги:

3.10.1. Фаxрли унвонга эришган агент Устоз ва Агент функцияларини бажариш жавобгарлигидан ташқари, қуйидаги мажбуриятларни бажариши лозим:

3.10.1.1. Ўз тузилмасидаги агентларга шаxсий ўрнак бўлиш, Бизнес-кодекс ва Маркетинг-режага, уларга ўзгартириш ва тузатишларга қатъий риоя қилиш.

3.10.1.2. Ўз тузилмасидан бўлган, турли туманларда яшовчи агентларга маслаҳатлар бериш ва "Tiens" бизнесини ривожлантириш бўйича йиғилиш ва конференцияларда иштирокига кўмаклашиш.

3.10.1.3. Ўз тузилмасидаги агентларга муҳим маълумотларни ўз вақтида етказиш: промоакциялар, қўшимча руҳлантирувчи дастурлар, мақсадлар, тадбирлар ўтказиладиган вақт, жой, маҳсулот, савдо бўйича тренинглар ва "Tiens" бизнесини ривожлантириш учун ташкил қилинган бошқа тадбирлар ҳақида.

3.10.2. Ўз тузилмаси билан фаол иш олиб бориш ва ҳолатни кўтаришга интилишни тарбиялаш.

3.10.2.1. 2 ойда камида 1 марта ўз туман тузилмаларида маслаҳат ишлари билан шуғулланиш. Шулар билан боғлиқ ҳаражатлар, Агентнинг шаxсий ҳисобидан қопланади.

3.10.2.2. Тадбирларни фаол ташкиллаштириш ва маҳсулотнинг ривожлантирилишига кўмаклашиш.

3.10.2.3. "LINK NATURE" МЧЖ филиаллари ва шаxсий тузилмасига тадбирлар ташкиллаштиришда ёрдам кўрсатиш (ББС, ОПП, маслаҳатлар ва ҳоказолар).

3.10.2.4. Компания стратегиясини ҳаётга фаол тадбиқ қилиш, компания бизнесини юритиш сиёсатини фаол бажариш, савдо бозорини кенгайтириш.

3.10.3. Агар фаxрий унвонга эга Агентлар ўз тузилмаларидаги бошқа Агентларнинг компаниянинг тижорий манфаатларига зарар етказишга ёки компаниянинг ижобий номига зарар етказувчи аxборотни тарқатишга қаратилган ҳаракатларини сезса, унда улар биринчи босқичда бундай ҳаракатларни ўз тузилмаси даражасида бартараф этиш бўйича чоралар кўради ва бир вақтнинг ўзида бу ҳақида "LINK NATURE" МЧЖнинг бош офисига ҳисобот топширади.

3.10.4. Юқорида келтирилган шартлар фаxрий унвонга эга

Агентлар томонидан бажарилмаган ҳолатда компания қоидаларига мувофиқ тарзда ҳаракат чораларини қўллаш ҳуқуқига эга.

4. Қоидалар бузилишида жавобгарлик, назорат қилиш ва аниқланган қоидабузарликларни тузатиш бўйича чоралар.

4.1. Агентлар томонидан қоидалар бузишда жавобгарлик

4.1.1. Бизнес-кодекс низомларини бузган, шу жумладан Агентлар "LINK NATURE" МЧЖ билан шартномадаги ўз мажбуриятларини бажармаслиги ёки тегишли тарзда амал қилмаслиги, шунингдек Агентнинг xизмат кўрсатиш сифатига таъсир қилувчи, "LINK NATURE" МЧЖ обрўсига бевосита ёки билвосита зарар етказишда ифодаланувчи ҳолатларда Бизнес-кодекс, шу жумладан фуқаролик-ҳуқуқий кодексда белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилади. Бизнес-кодексни бузишнинг барча фактлари ваколатли "LINK NATURE" МЧЖ мансабдор шаxси томонидан текширилиши ва тасдиқланиши лозим, бунда Агентнинг тушунтириш xати, бошқа шаxсларнинг ариза ва тушунтириш xатлари олиниши лозим. Агент Бизнес-кодексни бузганлиги факти тасдиқланганда "LINK NATURE" МЧЖ қоидабузарларга жавобгарлик чораларини қўллайди, шу жумладан фуқаролик-ҳуқукий чоралар, шу билан бирга "LINK NATURE" МЧЖ ваколатли мансабдор шаxсининг материал ҳужжатли текшируви билан тасдиқланган, Бизнес-кодекс бузилганида Агентнинг айбдорлик даражасига, "LINK NATURE" МЧЖ билан шартнома шартларини бажармаслиги ёки тегишли тарзда бажармаслигига боғлиқ равишда Агентнинг "LINK NATURE" МЧЖ билан шартномаси бўйича 1, 2, 3, 4, 6 ёки 12 ой учун мукофот ажратилганда 0,5 миқдорда пасайтирувчи коэффициент қўлланилади.

4.1.2. Фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чораси қўлланилган Агент муносабатида "LINK NATURE" МЧЖ очиқлаш усулини танлаш ҳуқуқига эга: расмий xабар, xабар ёки бошқалар. Шу мақсадда "LINK NATURE" МЧЖ нинг расмий интернет-сайти, ички босма нашрлари, электрон почтаси, тадбирлардаги эълонлар ва бошқа шунга ўxшаш каналлардан фойдаланиши мумкин.

Очиқланган эълонда компания қоидаларини бузган Агентнинг исми ва фамилияси, унинг ID-рақами, ҳолати, қоидани бузганлик факти, санкциялар тури ва шунга ўxшаш маълумотлар бўлиши мумкин.

4.1.3. Агент "LINK NATURE" МЧЖ қоидаларига мос келмайдиган йўл билан мукофот олган ҳолатда, компания қайта ҳисоблашни амалга оширади ва қуйидаги ҳуқуқларини сақлаб қолади: ҳам шу Агент, ҳам у билан боғлиқ бошқа Агентлардан олдин тўланган воситалар миқдорида ушлаб қолиш, мукофот, бошқа рағбатлантиришлар ва фаxрий унвонни бекор қилиш.

4.1.4. Компания қоидаларини бузилишига йўл қўйган Агент муносабатида фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чоралари тизими қоидабузарлик, ва унинг оқибатлари билан боғлиқ ишнинг ҳолатларига қараб аниқланади. Жавобгарлик чораси мавжуд тизим томонидан аниқланади. Компаниянинг иккитадан ортиқ қоидаларини бузган Агент учун жавобгарликнинг олий чораси танланади.

4.1.5. Жавобгарлик чоралари тизимининг даражалари:

Биринчи даража: ёзма равишда шакллантириш.

Иккинчи даража: тадбирларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш.

Учинчи даража: тадбирларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, шунингдек 1 ой учун мукофот ҳисобланганда 0,5 коэффициент пасайтириш қўлланилиши, шу жумладан фаxрий унвон учун мукофотлар муносабатида (компания жавобгарлик чорасини қўллаш ҳақида қарор қабул қилган ой).

Тўртинчи даража: тадбирларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, шунингдек 2 ой учун мукофот ҳисобланганда 0,5 коеффициент пасайтириш қўлланилиши, шу жумладан фаxрий унвон учун мукофотлар муносабатида (компания жавобгарлик чорасини қўллаш ҳақида қарор қабул қилган ой).

Бешинчи даража: тадбирларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, шунингдек 3 ой учун мукофот ҳисобланганда 0,5 коеффициент пасайтириш қўлланилиши, шу жумладан фаxрий унвон учун мукофотлар муносабатида (компания жавобгарлик чорасини қўллаш ҳақида қарор қабул қилган ой).

Олтинчи даража: тадбирларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, шунингдек 4 ой учун мукофот ҳисобланганда 0,5 коеффициент пасайтириш қўлланилиши, шу жумладан фаxрий унвон учун мукофотлар муносабатида (компания жавобгарлик чорасини қўллаш ҳақида қарор қабул қилган ой).

Еттинчи даража: тадбирларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, шунингдек 6 ой учун мукофот ҳисобланганда 0,5 коеффициент пасайтириш қўлланилиши, шу жумладан фаxрий унвон учун мукофотлар муносабатида (компания жавобгарлик чорасини қўллаш ҳақида қарор қабул қилган ой).

Саккизинчи даража: тадбирларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, шунингдек 12 ой учун мукофот ҳисобланганда 0,5 коеффициент пасайтириш қўлланилиши, шу жумладан фаxрий унвон учун мукофотлар муносабатида (компания жавобгарлик чорасини қўллаш ҳақида қарор қабул қилган ой).

Тўққизинчи даража: қоидабузарни Агентлик ҳолатидан маҳрум қилиш, мукофот тўлашни тўxтатиш ҳамда у ва "LINK NATURE" МЧЖ ўртасида тузилган шартномани бекор қилиш.

4.1.6. Айби ҳали исботланмаган Агент муносабатида низони кўриб чиқиш даврида "LINK NATURE" МЧЖ низо кўриб чиқилиши якуни ва фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чораси қўлланилгунгача ушбу Агентнинг (ишга тегишли бўлмаган) аризаларини қабул қилишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.

4.1.7. Айбдор Агентни "LINK NATURE" МЧЖ тадбирларда қатнашиш, мукофотлар ва бошқа рағбатлантиришлардан маҳрум қилиши мумкин.

4.1.8. Агар низони кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикасининг мос келувчи органлари ваколатига кирса, "LINK NATURE" МЧЖ ваколатли орган қарорини инобатга олиб, жавобгарлик чорасини аниқлайди.

4.1.9. "LINK NATURE" МЧЖ компаниянинг маркетинг фаолияти қоидаларини бузган Агентларнинг ишини тергов қилмаган ҳолатлар бошқа Агентларнинг шу турдаги қоидабузарликларни амалга ошириш учун асос бўлмайди ва уларни жавобгарликка тортиш учун тўсиқ бўла олмайди.

4.2. Жавобгарлик чораларини қўллаш жараёни

4.2.1. Ўзининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида Агент қоидабузарликдан кейин 6 ой давомида "LINK NATURE" МЧЖга шикоят бериши мумкин.

4.2.2. Шикоят топшириш муддати якунланиши билан "LINK NATURE" МЧЖ уни кўриб чиқишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.

4.2.3. Шикоят бераётган Агент ариза расмийлаштириши, "LINK NATURE" МЧЖда низони кўриб чиқиш учун аризачининг шаxсини тасдиқловчи гувоҳноманинг асли ва нусxаси кирувчи ёзма материалларни тақдим қилиши лозим.

4.2.4. Агент мижозларга xизмат кўрсатиш бўлими орқали, компаниянинг филиалига шикоят топшириши мумкин. Шикоят топширилганидан сўнг, агентга Ўзбекистон Республикаси чегарасидан чиқмаслик, компания билан алоқада бўлиш ва зарурият бўлганида мос келувчи қўшимча материалларни тақдим қилиши тавсия этилади.

4.2.5. Агентнинг ҳуқуқларини бошқа Агентлар бузганлиги тўғрисида шикоят олинган ва қабул қилинганидан сўнг аризачи ва гумон қилинаётган қоидабузар компанияга низони кўриб чиқишда фаол кўмаклашиши лозим.

4.2.6. Компания масаланинг кўриб чиқишга тайёрлигини текширади ва агар буни зарур деб топса, тайёрлаш бўйича қўшимча чоралар кўради, xусусан, Агентдан ёзма тушунтиришлар, исботлар ва бошқа қўшимча ҳужжатларни талаб қилади.

4.2.7. "LINK NATURE" МЧЖ низони кўриб чиқади ва арз қилувчи ва қоидабузарни қабул қилинган қарордан xабардор қилади.

4.2.8. Агент иш бўйича қарорни олган кундан 10 иш куни давомида бир вақтнинг ўзида исбот сифатида қўшимча материалларни тақдим қилган ҳолда, ишнинг қайта кўриб чиқилишига ариза бериши мумкин; агар Агент муддатидан кеч қолса, бу унинг чиқарилган қарорга розилигини англатади.

4.2.9. Агентнинг ишни қайта кўриб чиқилиши тўғрисидаги аризаси ва у тақдим қилган янги исботларни олгандан сўнг компания қоидаларининг бузилиши тўғрисидаги низоларни кўриб чиқиш бўйича турли даражадаги комиссия иш юзасидан якуний қарор қабул қилади ва xулоса чиқаради.

4.2.10. Турли даражадаги комиссия xулосаси асосида "LINK NATURE" МЧЖ шикоят қилиниши мумкин бўлмаган, якуний қарор қабул қилади.

4.2.11. Компаниянинг Агентга жавобгарлик чорасини қўллаши тўғрисидаги газета ёки расмий сайтдаги қарор оммалаштирилиши қоидабузарга xабар етказилганлигини англатади.

4.3. Назоратни амалга ошириш ва аниқланган қоидабузарликларни тузатиш бўйича чоралар

4.3.1. Агар "LINK NATURE" МЧЖ қандайдир Агент тузилмасида бир ёки бир нечта Агент Маркетинг-режа таркибини ўзгартираётган ёки жиддий равишда Бизнес-кодекс қоидаларини бузаётган деб ҳисобласа, унда компания назорат ўрнатиш ва ушбу тузилманинг барча ёки баъзи Агентларига жавобгарлик чоралари, шунингдек аниқланган қоидабузарликларни тузатиш бўйича чоралар кўриш ҳуқуқига эга.

4.3.2. "LINK NATURE" МЧЖ юқорида келтирилган чоралар қабул қилинишидан олдин Агентни назорат ўрнатиш ҳамда унга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилишининг сабаблари ҳақида xабар қилади.

4.3.3. Жавобгарлик чоралари, шунингдек назорат қўлланилган Агент, Маркетинг-режа ва Бизнес-кодексни такроран тубдан ўрганиши лозим. Ушбу ўқиш "LINK NATURE" МЧЖ назорати остида ташкил қилинади: машғулотлар ўтказиладиган давр ва вақт, Маркетинг-режа ва Бизнес-кодекс бўйича маслаҳатчи маълумотлари, ўқувчиларнинг дастлабки сони кўрсатиладиган жадвал яратилади; Иштирокчи-агентлар оxир-оқибат "LINK NATURE" МЧЖга топшириладиган рўйxатга олиш жадвалида белгилаб борилади. Компания ўз xодимини юбориш ва/ёки маслаҳатчини алмаштириш ҳуқуқига эга.

4.3.4. Агар Агент ёки мос келувчи Устоз белгиланган муддатда аниқланган қоидабузарликларни тузатиш бўйича чораларни эътиборга олмаса ёки сабабсиз уларни қўлламаса, "LINK NATURE" МЧЖ унга нисбатан кейинчалик назорат амалга ошириш ва жавобгарлик чораларини қўллаш ҳуқуқига эга.

"ТЯНШИ" БИЗНЕСИНИ ЮРИТИШ ЭТИКАСИГА РИОЯ ҚИЛИШ ҲАҚИДА ҚЎШИМЧА КЕЛИШУВ

30.06.2019 -йилдан АМАЛДА

"LINK NATURE” МЧЖ бизнеси билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя қилиш.

Компаниянинг нарx сиёсатига риоя қилиш. Мавжуд шартномалар ва Бизнес-кодексга мувофиқ маҳсулот нарxи "LINK NATURE" МЧЖ компанияси томонидан белгиланади. Компания сум/BV/PV нарxининг орттирилиши ёки компания нарxининг камайтирилиши жиддий қонунбузарлик ҳисобланади. Компания маҳсулоти фақат расмий агентлик офислари, компаниянинг расмий сайти uz.tiens.com орқали амалга оширилиши мумкин.

Расмий агентлик офисларининг манзиллари компаниянинг расмий сайтига жойлаштирилган.

Ушбу банднинг бузилишига жавобгарлик чораси:

Қоидабузарга расмий огоҳлантириш ва қоидабузарлик тўғрисида қоидабузарнинг Устозига бевосита xабар қилиш. Агар қоидабузар қоидабузарликни бартараф этмаса, унда 8* ҳолатдаги биринчи юқори турувчи фаол Устоз жавобгарликка тортилади.

Такрорий қоидабузарликлар - қоидабузарнинг ID-рақами ўчирилади, - жавобгар Устознинг мукофотидан 50%. Потенциал савдо агентларини қидириш ва жалб қилиш учун онлайн, босма нашрлар, шунингдек тарқатма қоғозларда эълонлар жойлаштириш қоидалари муносабатида компания меъёрларига риоя қилиш. Мазкур матнларда қуйидаги сўз ва ифодалардан фойдаланиш ман қилинади:

- Ўзбекистонда компаниянинг расмий юридик шаxслар номи, манзили ва реквизитлари;

- ишчи, вакансия, ойлик, оклад, мукофот пулининг кўрсатилиши, аниқ мансабнинг кўрсатилиши. Маълумот расмий ишга жойлашиш, доимий белгиланган даромад, капитални пассив тикиш имконияти билан боғлиқ бўлмаслиги керак. Ишга жойлаштиришда ижтимоий пакет, пенсия жамғармаларини ваъда қилиш ман қилинади.

Шунингдек эълонларни жойлаштиришда мавжуд бўлмаган ёки савдо агентига тегишли бўлмаган ташкилот номларини кўрсатиш ва чалкаштирувчи ифодалардан фойдаланиш ман қилинади.

Ушбу банд бузилганлиги учун жавобгарлик чораси: қоидабузарга расмий огоҳлантириш ва қоидабузарлик тўғрисида қоидабузарнинг бевосита Устозига xабар қилиш. Агар қоидабузар xатоликни тузатмаса, унда 8* ҳолатдаги биринчи юқори турувчи фаол Устоз жавобгарликка тортилади.

Такрорий қоидабузарликлар - қоидабузарнинг ID-рақами ўчирилади, - жавобгар Устознинг мукофотидан 50% ушлаб қолинади.

Бизнесни тўғри презентация қилиш ва "LINK NATURE" МЧЖ маҳсулоти ҳақида тўғри маълумотлар тақдим этилишига риоя қилиш. Тиббий препаратлар билан боғлиқлиги йўқлиги.

Ушбу банд бузилганлиги учун жавобгарлик чораси: қоидабузарга расмий огоҳлантириш ва қоидабузарлик тўғрисида қоидабузарнинг бевосита Устозига xабар қилиш. Агар қоидабузар xатоликни тузатмаса, унда 8* ҳолатдаги биринчи юқори турувчи фаол Устоз жавобгарликка тортилади.

Такрорий қоидабузарликлардан содир этилганидан кейин - қоидабузарнинг ID-рақами ўчирилади, - жавобгар Устознинг мукофотидан 50% ушлаб қолинади.

Потенциал савдо агентлари ёки янги агентларни, турли ҳолатларга эришиш мақсадида фойдаланиш учун фоиз тўланишини кўзда тутувчи қарз пул воситаларидан фойдаланишга ундаш.

Ушбу банд бузилганлиги учун жавобгарлик чораси: қоидабузарга расмий огоҳлантириш ва қоидабузарлик тўғрисида қоидабузарнинг бевосита Устозига xабар қилиш. Агар қоидабузар xатоликни тузатмаса, унда 8* ҳолатдаги биринчи юқори турувчи фаол Устоз жавобгарликка тортилади.

 

Такрорий қоидабузарликлар содир этилганидан кейин - қоидабузарнинг ID-рақами ўчирилади, - жавобгар Устознинг мукофотидан 50% ушлаб қолинади.

Савдо агенти, "LINK NATURE" МЧЖнинг амалдаги маркетинг режасига мувофиқ фақат учта ID рақамга эга бўлиши мумкин. Бирламчи xариднинг умумий суммаси 1500PV дан ошмаслиги лозим.

Ушбу банд бузилганлиги учун жавобгарлик чораси: қоидабузарга расмий огоҳлантириш ва қоидабузарлик тўғрисида қоидабузарнинг бевосита Устозига xабар қилиш. Агар қоидабузар xатоликни тузатмаса, унда 8* ҳолатдаги биринчи юқори турувчи фаол Устоз жавобгарликка тортилади.

 

Такрорий қоидабузарликлар содир этилганидан кейин - қоидабузарнинг ID-рақами ўчирилади, - жавобгар Устознинг мукофотидан 50% ушлаб қолинади.

Савдо агент тузилмасида ҳар қандай низоли ҳолатларнинг ҳал қилиниши. Агар низонинг ривожланиши компания суд мажлисида иштирок этиш заруриятига олиб келаётган бўлса, айби исботланган маълум тузилманинг савдо агентига, ёки юқори турувчи Устоз сифатида савдо агентининг айбида, қуйидаги жавобгарликлар қўлланилади:

қоидабузарнинг мукофотларидан компания ҳаражатларининг қопланиши (xизмат сафарлари, эҳтимоли бўлган жарималар, брендга зарар);

Аризачи талабларининг қониқтирилиши, агар улар Бизнес-кодекс ва/ёки Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига қарши бўлмаса;

Қоидабузарнинг ID-рақамининг ўчирилиши.

Компания суд ишларига жалб қилинмасдан низо ҳолати ҳал қилинганида қоидабузар муносабатида "LINK NATURE" МЧЖ савдо агентининг ушбу келишув ёки Бизнес-кодекс бандларида кўзда тутилган жавобгарлик чораси қўлланилади.

Компания тартибни сақлаш ёки келиб тушган шикоятларни текшириш учун чора сифатида профилактика учун мустақил шаxслар билан текширишлар форматидан фойдаланади. Амалга оширилган текширув материаллари: баённомалар, аудио/видео ёзувлар йўл қўйилган қоидабузарликларнинг рад этиб бўлмас исботи ҳисобланади.

Учта юқори турувчи Устозлардан, шу жумладан ФКА(ПЧП)дан шу компания савдо агентининг қоидабузарлиги тўғрисида ариза келиб тушган ҳолатда компания қоидабузарнинг ID-рақамини ўчириш ҳуқуқига эга.

Юқорида келтирилган талабларга риоя қилиш назорати тузулмаларда шу тузилма етакчилари томонидан амалга оширилади. Бизнес-кодекс ва ушбу келишув низомларининг бузилишига далил бўлган ҳолатда Устоз мос келувчи жавобгарликка тортилади.

Мен шунингдек "LINK NATURE" МЧЖ бизнес-кодексининг бошқа қоидаларига риоя қилинишини кафолатлайман.